«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси Тошкент метрополитенининг капитал-тиклаш таъмиридан ўтадиган метро вагонлари ҳақидаги маълумотини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Қайд этилишича, олтита вагон таъмирлаш учун ажратилган. Капитал таъмирдан кейин вагонлар нафақат янгиланган ташқи кўриниш, балки янги ички дизайнга ҳам эга бўлади. Электр, пневматик ва механик ускуналар ҳам тўлиқ янгиланади. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида салонда ёнмайдиган материаллардан фойдаланади, шунингдек автоматик ёнғин ўчириш тизими ўрнатилади. Ушбу вагонлардан фойдаланиш муддати 15 йилга чўзилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» ушбу ишларга 7 миллиард сўм ажратилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламаган. Якуний қиймат таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилгач эълон қилинади. Янгиланган вагонлар жорий йилнинг биринчи ярмида пойтахт метросининг Чилонзор йўлида тегишли синовлардан ўтказилгач ишга туширилади.
Изоҳ (0)