Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев муддатидан аввалги президент сайловларини 26 апрелга белгилади, деб хабар беради «Kun.uz» «РИА Новости» ахборотига таяниб.
Қайд этилишича, бу ҳақда Қозоғистон президенти тегишли фармонни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти Сенати 19 февраль, пайшанба кунги мажлисда давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевга йўналтирилган мурожаатномани қабул қилган, унда навбатдан ташқари президентлик сайловларини тайинлаш сўралган эди.
Изоҳ (0)