Қуёшни кузатиш бўйича космик аппарат SOHO (Solar and Heliospheric Observatory) янги ғайриоддий кометани топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
SOHO-2875 (C/2015 D1) номини олган кометанинг ғайриоддийлиги шундаки, у ҳеч қайси кометалар оиласига мансуб эмас. Иккинчидан, у Қуёшга жуда яқинлашганига қарамай, омон қолган.
18 февралдан 21 февралгач бўлган даврда SOHO-2875 (C/2015 D1) Қуёш юзасидан атиги 3,5 миллион киолметрлик масофадан учиб ўтган. Қайд этилишича, одатда бундай масофага яқинлашган кометалар буғланиб кетиши керак.
Изоҳ (0)