2015 йилда Европа Иттифоқи Туркманистон ва Озарбайжон билан ўзаро англашув меморандуми имзолашни режалаштирмоқда, бу Европага газ етказиб бериш барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича пакетнинг бир қисми бўлиши кутилмоқда, деб ёзади «Европейскай Правда».
Германиянинг Spiegel Online нашри ёзишича, келажакда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни назорат қилувчи Европа Энергетик иттифоқи учун иккита ҳужжат тайёрланмоқда. Ҳужжатларга биноан, Евроиттифоқ ишлаб чиқарувчи ва транзит қилувчи давлатлар билан стратегик энергетик шерикликни мустаҳкамлаш учун барча ташқи сиёсий воситаларни ишга солади.
Бундай давлатлар қаторига Жазоир, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Яқин Шарқ давлатлари ва бир нечта Африка мамлакатлари киради. Шунингдек, лойиҳа бу борада Норвегия, АҚШ ва Канада билан ҳам ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади.
Изоҳ (0)