«Ан-Наср» – «Бунёдкор» учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушчан ва ҳимоячи Акмал Шораҳмедов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
− Аввало, ёқимли кутиб олишгани ва яхши шароитлар яратиб бергани учун «Ан-Наср» футбол клубига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчи эдим. Олдинда жудаям қизиқарли баҳс кутиб турибди. Рақиб оддий жамоа эмас – Саудия Арабистони чемпионатининг бугунги кундаги энг кучли клуби. Бундай жамоа билан куч синашиш қизиқарли, − деб гап бошлади Сергей Иванович.
− «Ан-Наср» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз. Умуман рақиб жамоани қай даражада ўргандингиз?
− Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, «Ал-Наср» Саудиянинг ҳозирги пайтдаги энг кучли жамоаси. Шундай экан жамоани синчковлик билан ўргандик. Рақиб иштирокидаги сўнгги пайтлардаги деярли барча учрашувларни кўрдик. Уларнинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида ўзимиз учун қайдлар белгилаб олганмиз.
− «Бунёдкор» гарчи «Ал-Жазира»дан устун келган бўлса-да, жамоангиз ҳали тўлиқ спорт формасида эмас. Бу ҳолат Сизни хавотирга солмаяптими?
− Бизни қандай ҳолатда эканлигимизни эртанги баҳс кўрсатиб беради. Рақибни ўрганиш жараёни яхши бўлди. Энди уларга кучли жиҳатларини кўрсатишга йўл қўймаслигимиз лозим. Шунингдек, биз айни пайда қодир бўлган ўйинимизни кўрсата олсак, ўйлайманки натижа биз учун ижобий бўлади.
− Жамоангизда йўоқтишлар борми?
− Йўқ, ҳаммаси жойида. Ар-Риёдга максимал кучли таркибимиз билан келганмиз
Изоҳ (0)