19−23 февраль куни Венгриянинг Эгер шаҳрида бўлиб ўтган паралимпия дзюдоси бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Эркаклар орасида Шерзод Намозов (-60 кг), Нурбек Бердиёров (-66 кг) ва Шарипов Ширин (-100 кг) олтин медалларни қўлга киритган бўлса, Феруз Саидов (-73 кг) кумуш медаль соҳибига айланди. Аёллар орасида эса Турсунпошша Нурматова (-63 кг) олтин, Гулрух Раҳимова (-70 кг), Ҳайитжон Алимова (+77 кг) бронза медалларини қўлга киритди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 31 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Шу тариқа ўзбекистонлик паралимпия дзюдочилари 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига ян бир қадам яқинлашди.
Изоҳ (0)