Самарқанд вилоятида ҳадемай 50 ёшни қоралайдиган, оиласидан ажрашган икки нафар боланинг отаси бир неча бор қамалиб чиқди ва илгари судланган аёл билан танишиб, у билан яшай бошлади, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқ» нашри.
Кунларини ароқ билан ўтказа бошлаган «эр-хотин» бир куни аёлнинг опасиникидаги зиёфатдан қайтишда Тико русумли автомобилга ўтирди. Манзилга яқинлашгач, йўловчилар ҳайдовчига турли бемаъни гаплар айтиб, унинг чўнтагидаги пул ва телефонга ёпишди. Кўп ўтмай, шовқин-сурон эшитиб, етиб келган судланган эркакнинг жияни ҳам жанжалга қўшилди. Учовлон ҳайдовчидан машинанинг ҳужжатлари ва калитини тортиб олди ва ҳайдовчини ҳушидан кетгунча ура кетди.
Автомобиль Қорадарё кўчаси томон бораётган вақтда ҳайдовчи уйғониб, қўл тормозини тортди: машина сирпаниб тўхтади. Ҳайдовчи калитни олиб, қочишга уринди, бироқ улгурмади: уни яна дўппослай кетишди. У ҳушидан кетгач, автомобилни юргиза олмаган жиноятчилар топган 79 минг сўм пул, Nokia русумли телефон ва DVD-плеерни олиб қочди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳаракатлари натижасида жиноятчилар қўлга олинди. Суд ҳукми билан аввал ҳам қамалган эркак 16 йил, унинг жияни 8 йил ва аёл 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)