Россия президенти Владимир Путин Россияга босим ўтказишга уринишни «авантюра» деб атаб, бунга доимо муносиб жавоб берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Ҳеч кимда Россиядан ҳарбий устунликка эришиб бўлади, деган хомхаёл бўлмаслиги керак. Қандай босим уюштирилса ҳам, бундай саргузаштларга уринишларга бизнинг доимо муносиб жавобимиз бўлади. Аскарларимиз ва офицерларимиз энг қийин ва ностандарт вазифаларни ҳам бажара олишларини исботлашди», − деди Путин Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали концертда.
Шунингдек, у Россия армияси ҳар доим такомиллашиб, энг замонавий талабларга мос бўлиб бораётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)