Туркия шимолидаги Синоп шаҳри яқинида Европа Иттифоқи санкцияларига учраган Россиянинг «Форт Азов» юк кемаси чўкиб кетди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бортида 3 минг тоннадан ортиқ юк бўлган кема Болгариянинг Варна ҳудуди тарафдан келган тўфонга учраган. Кема капитани 19 февраль ярим тунга яқин S.O.S. сигналини бериб, чап бортдаги тирқиш ҳақида хабар берган.
Туркиялик қутқарувчилар ҳалокат вақтида зарарга учрамаган 12 нафар экипаж аъзосини кемадан олишга муваффақ бўлган. Қайд этилишича, россиялик ишбилармонга тегишли бўлган кема Болтиқбўйи давлатларидан бирида рўйхатдан ўтказилган.
Изоҳ (0)