Пляж футболи бўйича 23-28 март кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди, деб хабар беради «Uff.uz».
Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг “C” гуруҳида БАА, Фаластин ҳамда Ироқ терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Мусобақанинг 1-турида Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 март куни Фаластинга қарши баҳс олиб борса, 2-турда 24 март куни БАА терма жамоаси билан ўйнайди. Гуруҳнинг 3-тур ўйини 25 март куни Ироқ терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Мусобақа регламентига кўра ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-офф босқичига йўл олади.
Таъкидлаш лозим, мазкур Осиё Чемпионати шу йили ёзда Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал босқичига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Қатардаги мусобақада кучли учликдан ўрин эгаллаган терма жамоалар Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Пляж футболи бўйича Осиё Чемпионати-2015 (23-28 март. Доха, Қатар)
“A” гуруҳи
- Қатар
- Уммон
- Баҳрайн
- Лаос
- Япония
- Хитой
- Вьетнам
- Қувайт
- БАА
- Фаластин
- Ўзбекистон
- Ироқ
- Эрон
- Таиланд
- Ливан
Изоҳ (0)