«Бунёдкор» – «Ал Жазира» ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Эрик Герец иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
«Ўйин жуда яхши ва томошабоп кечди. «Бунёдкор» жуда кучли рақиб ҳисобланади. Биринчи бўлимда тўпни кўпроқ ўз назоратимизни ушлаб туришни истадик. Иккинчи бўлимда эса ҳужумкор футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик. Қизил карточка кўрсатилган вазиятни кўриб чиқишни истардик. Менимча, бу вазиятда ҳакам нотўғри қарор қабул қилди. Уларни дарвозабонига ҳам пенальти бўлган вазиятда қизил карточка кўрсатилиши керак эди», − дея ўз сўзларини бошлади Эрик Герец.
− Кеча «Бунёдкор» футболчиларини алоҳида таъкидлаб ўтишни истамагандингиз. Энди ўйиндан сўнг ўзизга манзур бўлган футболчиларни исмини айта оласизми?
− Рақиб бугун жамоавий ўйин кўрсатди. Бу ерда бирдамлик кўпроқ иш берди. Шу боис рақибни кучли жамоа сифатида айта оламан. Ҳеч кимни ажратиб кўрсатмоқчи эмасман.
− Бугун «Ал Жазира» негадир ўз даражасида ўйнай олмади?
− Ўйлашимча, ёмон ўйин кўрсатмадик. Биринчи ва иккинчи бўлимда ҳам футболчиларим яхши ҳаракат қилишди.
− Мирко Вучинич бугун нафақат асосий таркибда, балки ўйин қайдномасидан ҳам жой олмади. Бунинг сабаби нимада?
− Вучинич сўнгги бир ҳафтада учта учрашув ўтказди. Кейин паспорт ва визаси билан боғлиқ муаммо билан Черногорияга бориб келишига тўғри келди. 14 соат парвоз қилиб, Тошкентга етиб келди. Шу боис унга бироз дам беришни истадим.
Изоҳ (0)