Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди, деб хабар бермоқда «Xushnudbek.uz».
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди.
Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаши белгилаб қўйилди.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилди.
Изоҳ (0)