Индонезия расмийлари австралиялик наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган шахсла қатл этилишини ортга сурмаслигини, бироқ уларнинг қариндошларига хайрлашиш учун қўшимча вақт берилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Австралия раҳбарияти 2005 йилда Бали оролидан «яшил қитъа»га 8 килограмм героин олиб кетишга уринган Мюран Сукумаран ва Эндрю Чанга нисбатан олий жазо қўлламасликни сўраб Индонезияҳукуматига бир неча марта мурожаат қилган.
Индонезия бош прокурори Муҳаммад Прасетонинг сўзларига кўра, хайрлашиш учун қўшимча вақт ажратилиши қатл ортга сурилишини билдирмайди. Уларни авф этиш тўғрисидаги сўров Индонезия президенти томонидан рад этилгач айбланувчилар 2015 йил февраль ойида қатл этилиши маълум қилинган. Австралия ташқи ишлар вазири Жулия Бишоп қатл амалга оширилса Индонезиядаги элчи чақириб олиниши ва австралиялик сайёҳлар Индонезияга бойкот эълон қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)