АҚШ президенти Барак Обама киберхавфсизлик масаласига жуда енгил қараганини тан олди. Бу ҳақда Business Insider нашрига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.
Обаманинг айтишича, у интернетда ишлаш учун парол сифатида узоқ вақт мобайнида «123457» ёки «парол» (password) сўзларидан фойдаланган. Бу ҳақда АҚШ президенти Оқ уйда киберхавфсизлик масалалари бўйича ўтказилган саммит давомидаги нутқида маълум қилган.
Нашрнинг таъкидлашича, америкаларнинг 30 фоиздан кўпроғи рўйхатдан ўтишда айнан шунга ўхшаш пароллардан фойдаланади.
Аввалроқ, АҚШ ҳукумат киберхавфсизлигига 14 миллиард доллар сарфлаши маълум қилинган эди. Бу сарф-харажатлар 2016 йилнинг бюджетига киритилади.
Изоҳ (0)