Кеча, 12 февраль куни БАА чемпионатининг 16-тур учрашувларига старт берилди. «Бунёдкор»нинг ОЧЛ-2015 «плей-офф» босқичи доирасидаги рақиби «Ал-Жазира» жамоаси ушбу турни меҳмонда «Эмирейтс» клубига қарши ўтказиб, сафардан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Али Мабҳут 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас «Эмирейтс» ҳимоячиси Муборак Саид кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб, автогол муаллифига айланди.
БАА чемпионати, 16-тур
«Эмирейтс» – «Ал-Жазира» 0:2 (0:2)
Голлар: Али Мабхут 18 (0:1), Муборак Саид 21 автогол (0:2)
«Ал-Жазира»: Ҳолид Ал-Сенани, Башир Саид, Ҳолид Сабел, Халфан Саид, Абдулла Муса, Жусилей, Ланзини (Султон Ал-Сувайди 84), Ҳамис Исмоил (Ёсир Матар 81), Вучинич, Питроипа, Али Аҳмад Мабҳут (Аҳмад Ал-Аттас 90+2).
Ушбу учрашув Эрик Герец бошчилигидаги «Ал-Жазира» клубининг Тошкент сафари олдидан ўтказган сўнгги расмий баҳси эди.
Изоҳ (0)