Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки банкнинг «Омад кулганда» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереясининг натижалари 13 февраль куни эълон қилинишини маълум қилди.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

«Дарё» ўқувчиларининг бу юзадан кўплаб қўнғироқларидан кейин банк билан боғланиб, натижалар қачон чиқишига ойдинлик киритишга қарор қилди. Халқ банки матбуот хизматининг бош мутахассиси Саидкомил Хўжаевнинг сўзларига кўра, лотерея бўйича ютуқлар тиражи 2015 йилнинг 10 февралида Хива шаҳрида Ахборот технологиялари коллежида очиқ тарзда ўтказилган.

Банк вакилининг маълум қилишича, натижалар эртага, 13 февраль куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинади. Шунингдек, банкнинг расмий сайтига ҳам жойлаштирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар