Италиянинг Бергамо шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи мукофот жамғармаси 42 минг 500 еврони ташкил этувчи мусобақада ўзбекистонлик Фаррух Дўстов ҳам иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси жуфтликлар ўртасидаги мусобақанинг иккинчи даврасида мағлубият аламини тотиб кўрди. Дўстов италиялик дўсти Флавио Чиполла билан бирга Мартин Эммрих ҳамда Андреас Силижестром жуфтлигига 3:6, 6:2, тай-брекда 8:10 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)