The New York Times газетаси ўтказган тадқиқотга кўра, Манхеттендаги Time Warner Center осмонўпар биносида камида 20 та хонадон Россия ва Собиқ иттифоқнинг бошқа давлатлари фуқароларига тегишли бўлиб, улар учун 200 миллион доллардан кўп тўланган, деб хабар бермоқда «РБК».
Жумладан, Россия молия вазирининг собиқ ўринбосари ва Федерация кенгашининг собиқ аъзоси Андрей Вавилов, хусусий сармоядор ва Федерация кенгашининг собиқ аъзоси Виталий Малкин, Coalco эгаси Василий Анисимов, «Норилский никел»нинг собиқ топ-менежерлари Олег Байбаков ва Максим Финский, шунингдек «ЮКOS»нинг собиқ топ-менежери Константин Кагаловский ушбу уйлар соҳибларидан ҳисобланади.
Time Warner Center 2000−2003 йилларда қурилган бўлиб, икки минорали 55 қаватли кўп функцияли турар-жой мажмуасининг баландлиги 230 метрни ташкил этади.
Изоҳ (0)