11 февраль куни «Навбаҳор» ўтган мавсумни «Динамо»да ўтказган Санъат Шихов, Азамат Бобожонов ва «Металлург» клуби шарафини ҳимоя қилиб келган Суннатилла Мамадалиев билан шартнома имзолади, деб хабар беради «Stadion.uz»
Молдовалик ҳужумчи Вадим Чемиртан эса мураббийларда илиқ таассурот қолдирмади. Шу сабабли Чемиртанга жавоб беришга қарор қилинди.
Режага кўра, наманганликлар бугун «Бухоро»га қарши навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушди. Бухороликларга қарши баҳсда «Навбаҳор» мураббийлари, асосан, бир кун олдин ўтказилган учрашувда иштирок этмаган ўйинчиларга имкон берди. 90 дақиқалик баҳс давомида наманганликларнинг кичик устунлиги кўзга ташланди. Гол уриш учун бир қатор имкониятлар ҳам юзага келтирилган бўлса-да, якунда ҳисоб очилмади.
Наманганликлар эртага, 12 февраль куни ПФЛ кубоги гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда «Локомотив»га қарши майдонга тушади. 15 февраль санасида эса футболчилар навбатдаги йиғиндаги сўнгги ўйинда иштирок этади. Навбатдаги назорат учрашувида Самарқанднинг «Динамо» клуби билан куч синалади.
Изоҳ (0)