Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг NBC телеканали таниқли бошловчи Брайан Уильямс ярим йилга ўз вазифасидан четлатилганини маълум қилди, деб ёзади Interfax. Маълум бўлишича, у Ироқдаги 2003 йилги урушни ёритиш бўйича тажрибасига алоқадор ёлғон гувоҳликлар беришда айбланган.

Брайан Уильямс. Фото: trend.az

Брайан Уильямс. Фото: trend.az

Телеканал бош ижро этувчи директори фикрича, Уильямснинг қилмишини «оқлаб бўлмайди, у томошабинлар ишончини хавф остига қўйди».

Дастурнинг сонларидан бирида бошловчи Ироқдаги воқеаларни ёритиш чоғида у ўтирган вертолётга граната келиб тушганини айтган. Бироқ ушбу миссияда қатнашган америкалик ҳарбийлар кўрсатувни кўргач, бунинг нотўғри эканлигини, аслида олдинда учиб кетаётган вертолёт портлатилганини етказган.

Ушбу воқеадан кейин Уильямс узр сўраб, баъзи тафсилотлар ёдидан кўтарилганини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк