Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистондаги мобил операторларга рекламали SMSларни ўчириш учун SMS/USSD сўровлардан фойдаланишни йўлга қўйишни тавсия қилди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Мобил хизматлардан фойдаланувчилар рекламали кирувчи хабарларни ўчириб қўйиш ҳуқуқига эга, бироқ бунинг учун мобил операторнинг сотув бўлимига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилиш лозим. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бундай SMSлар келишини ўчиришни соддалаштириш учун қўмита компанияларни SMS/USSD сўровлардан фойдаланишга чақирди.

Фото: uz24.uz

Фото: uz24.uz

Қўмитанинг «Uz24.uz» таҳририятига берган жавоб хатида айтилишича, барча операторлар кўрилган чора-тадбирлар ҳақида Давлат рақобат қўмитасини ёзма равишда, абонентларни SMS-хабар ёрдамида ва ўз расмий сайтларида ёзиш орқали хабардор қилишлари лозимлиги ҳақида кўрсатма олган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?