Бугун, 10 февраль куни Осиё қитъасининг бир қатор стадионларида Осиё чемпионлари лигаси мусобақасининг саралаш баҳсларига старт берилди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар берди.
Қаршининг «Насаф» клуби иштирок этаётган “D” гуруҳидан ажратилган бир ўрин учун бир йўла уч давлат жамоаси кураш олиб боради. Бугун Қувайтнинг «Ал-Қодисия» жамоаси ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» клуби билан баҳс олиб боради.
Тошкент вақти билан соат 20:15 га белгиланган мазкур баҳс битта учрашувдан иборат бўлиб, у Қувайт шаҳридаги «Ал-Қувайт спорц клуб» стадионида ўтказилмоқда. Ушбу жуфтлик ғолиби 17 февраль куни Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли» жамоаси меҳмони бўлади. Жидда шаҳрида ўтадиган баҳсда ғолиб чиқадиган жамоа Осиё чемпионлар лигасининг “D” гуруҳида баҳсларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, “D” гуруҳида «Насаф» билан бирга Эроннинг «Тракторсози», Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Аҳли» ва плей оффда ғолиб чиққан жамоа кураш олиб боради.
Изоҳ (0)