Мадриднинг «Реал» клуби мухлислари жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ўзини тутишидан ва сўнгги пайтда намойиш этаётган ўйинидан норози бўлмоқда, деб хабар берди «Stadion.uz».
«Реал» мухлислари жамоа «Атлетико»га қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан сўнг, Роналду тунги клублардан бирида дабдабали равишда туғилган кунини нишонлаганини танқид қилишди. Маълумот ўрнида, Роналду ўз туғилган кунига атаб уюштирган кечага 150 нафар яқинларини чақирган.
Маълумотларга кўра, бундан «Реал»даги бир қатор футболчилар ва жамоа расмийлари ҳам норози бўлган.
Изоҳ (0)