Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи 23 ёшли аёл уйига бостириб кириб, унга таҳдид қилган ва 690 минг сўмни пулини олиб кетган талончиларга нисбатан чора кўрилишини сўраб, туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Унинг сўзларига кўра, талончилар юзларини ёпиб олганлари туфайли уларни таниб қола олмаган. Аризага асосан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув тадбирлари режаси ишлаб чиқилди.
Тез орада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари «босқинчилар»нинг изига тушиб, улар икки киши бўлмаганини ҳам аниқлади. Аслида умуман ҳеч қандай босқинчилар ва ҳеч қандай талончилик бўлмагани аниқланди. Маълум бўлишича, аёл пулни ўзи сарфлаб юборган, бироқ буни эрига айтишга қўрққан. Шу сабабли ўғрилик ҳақидаги ҳикояни ўйлаб топган.
Изоҳ (0)