Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси тавсиясига биноан ўзбекистонлик олти кишига француз-ўзбек ҳамкорлигига қўшган ҳиссалари учун Франция ҳукумати томонидан Академик Пальма мукофоти кавалери унвони берилди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Тақдирланувчилар қуйидагилар:
- Дилфуза Атауллаева, Самарқанд чет тиллар институти француз тили ўқитувчиси.
- Амриддин Бердимурадов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти директори.
- Шуҳрат Эгамбердиев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори.
- Дилбар Ибрагимова, француз тили ўқитувчиси.
- Абдураҳим Носиров, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар бошқармаси бошлиғи.
- Жамолиддин Ёқубов, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети француз тили назарияси ва амалиёти кафедраси мудири, филология фанлари доктори, доцент.
Академик Пальма ордени Франция ёки хориждаги таълим ходимлари ва илмий-тадқиқотчиларни ўз соҳаларидаги буюк хизматларини тақдирлаш учун бериладиган Франция давлатининг фахрий мукофотидир. Чет эллик номзодларни аниқлашда уларнинг француз тили ва маданиятини тарғиб этишдаги фаол иштироки ёки Франция ва ўз мамлакатлари ўртасидаги университетлараро ҳамкорлик ва илмий лойиҳаларда яқиндан иштироки инобатга олинади. Академик Пальма мукофотининг уч даражаси мавжуд: кавалер, офицер ва командор.
Изоҳ (0)