2015 йилнинг 5 февраль куни Жиззах шаҳар Тиббиёт бирлашмасида «Аҳоли орасида гуруҳли тишланиш қайд этилганда санитария-тарғибот ишларини ташкил этиш» мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ДСЕНМ, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, шаҳар ободонлаштириш ҳамда ветеринария бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тиббиёт ходимлари, тегишли хизматлар ҳамда Жиззах шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари иштирок этди.
Дастлаб аҳоли ўртасида итлар томонидан гуруҳли тишланиш қайд этилганда ахборот бериш тартиби, тегишли хизматлар билан ҳамкорликни ташкил этиш бўйича Жиззах шаҳар Тиббиёт бирлашмасида штаб ташкил этилди.
Ўқув машқи давомида ишчи-ходимларнинг қутуриш касаллиги юзага келиши билан боғлиқ ҳолатларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича шартли равишда ташкил этилган «Аҳоли орасида гуруҳли тишланиш қайд этилганда санитария-тарғибот ишларини ташкил этиш» мавзусидаги объект ўқув машқи 2-босқичда (назарий ва амалий) ўтказилди.
Ўқув машқи якунида йўл қўйилган камчиликлар бўйича зарур тавсиялар бериб ўтилди.
Изоҳ (0)