Латвия ва Ўзбекистон футзал миллий терма жамоалари ўртасида илк ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Пойтахт Рига шаҳридан 42 км узоқликда жойлашган Елгава шаҳарчасидаги Zemgales Olimpiskais сentrs аренасида ўтказилган ўйинда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Даврон Чориев дублга эришган бўлса, Константин Свиридов ва Фарҳод Абдумавлонов биттадан голга муаллифлик қилди.
Латвия — Ўзбекистон: 2:4 (1:1)
Голлар: Дмитриус Яковлевс 18, Оскарс Икстенс 35 — Константин Свиридов 15, Фарҳод Абдумавлонов 23, Даврон Чориев 34, 40
Огоҳлантиришлар: Игорс Дачко 29 — Фарҳод Абдумавлонов 28, Артур Юнусов 37
Изоҳ (0)