Хитойда 1 мартдан бошлаб «Путин», «Обама» ва давлат ташкилотлари, ОАВ, шунингдек таниқли инсонлар ва расмий шахслар номларини олган ёлғон фойдаланувчилар тақиқланади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу чоралар мамлакат киберҳудудида тозаликни таъминлаш кампанияси доирасида амалга оширилмоада. Қайд этилишича, Хитойда интернет фойдаланувчилари жуда кўп ва уларнинг айримлари ёлғон никлардан фойдаланиб турли миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлмоқда. Хитой киберҳудуди назорати қўмитаси ушбу хаосга чек қўймоқчи.
Янги қоидаларга биноан, энди фойдаланувчилар ник сифатида рўйхатга ўтиш вақтида келтирилган исмларини кўрсатишлари лозим. Шунингдек, давлат хавфсизлигига зиён етказувчи ва конституция меъёрларини бузувчи аватарлардан фойдаланишга ҳам йўл қўйилмайди. Янги талабларни бажармаган фойдаланувчилар блоклаб қўйилади.
Изоҳ (0)