Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланувчи Facebook ўзининг 11 йиллиги муносабати билан дўстлар ҳақида қизиқарли статистикани тақдим этди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Компания маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқдаги дўстлар орасидаги умумий масофа 73 триллион километрни ташкил этиши аниқланди, бу Ер атрофини 1,8 миллион марта айланишга, Ердан Плутонгача масофанинг 10 минг мартасини ташкил этувчи узоқликка тенг.
Узоқлик бўйича рекорд бир пайтлар Англиянинг Ньюкасл шаҳрида яшаган икки дўстга тегишли. Улардан бири ҳозирда Янги Зеландиянинг Уонгануи шаҳрида, иккинчиси Испаниянинг Телавера де ла Рейна масканида яшайди. Иккинчи ўринда эса Вьетнамнинг Дананг шаҳрида яшаган дўстлар бормоқда. Улардан бири 19994 километр узоқликдаги Перуга кўчиб кетган.
Шунингдек, орасини 10 минг километр ажратиб турган Facebook дўстлиги орқали боғланган шаҳарлар рейтинги эълон қилди. Уларнинг орасида Сидней−Лондон, Грендейл−Ереван жуфтликлари бор. Ушбу рўйхатдаги энг кўп шаҳарлар АҚШ, Ҳиндистон ва Канадада жойлашган.
Изоҳ (0)