Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2014 йилги фаолияти якунларини сарҳисоб этиш ва 2015 йил тизимда амалга ошириладиган муҳим вазифаларга бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради вазирликнинг ахборот хизмати.
Йиғилишда Халқ таълим вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори Эркин Искандаров болалар спорти иншоотларидан самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчи-ёшлар ўртасида спортни янада оммалаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Ўтган 2014 йилда 115 та болалар спорти объекти фойдаланишга топширилгани, спорт иншоотларини барча зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда қайта жиҳозлашга жами 21 миллиард сўм йўналтирилгани, спорт объектларидан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.
2015 йил жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш дастури асосида харид қилинадиган спорт анжомлари ва ускуналарининг манзилли дастур асосида таълим муассасаларига ҳамда спорт иншоотларига етказилиш масаласи муҳокама этилди.
Изоҳ (0)