«Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Кордоба»га (2:1) қарши учрашувдаги «қилиғи» учун дисквалификация қилингани ҳақида гапирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Дисквалификация — ҳар қандай ҳолатда ёмон. У муаммосиз иккита ўйин ўтказиб юборади, бу вақт давомида у дербига яхши тайёргарлик кўришига ишонаман.
Унинг соғлиғи билан муаммо йўқ, тиззаси ҳам яхши ҳолатда.
Роналду дарров узр сўради. У хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тушуниб турибди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — деди Анчелотти.
Изоҳ (0)