Испания Футбол Федерацияси агар ҳукумат федерациянинг молиявий ишларига аралашишни давом эттирса чемпионат баҳсларини тўхташини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Испания Футбол Федерацияси шунингдек, ҳукумат томонидан болалар ва ўсмирлар футболига етарлича эътибор берилмаётганини таъкидлади.
Испания спорти Олий Кенгаши (CSD) эса ҳукумат шунчаки федерациядан бюджет қай тариқа тақсимланаётгани борасида маълумот талаб қилаётганини айтиб ўтган. Агар федерация расмийлари бу талабни бажаришмаса, у ҳолда ҳукумат суд орқали мурожаат қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)