Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ёмон кайфият — барча таниш бўлган ҳолат. Кимдир бундай аҳволга тез-тез тушиб турса, айримлар унга камроқ дучор бўлади. Ёмон кайфиятли киши ланж ва ҳафсаласиз бўлади, у билан мулоқот қилиш ёқимсиз, ҳамма нарса унинг ғашини келтиради. Қуйида ёмон кайфиятдан чиқиб кетиш усулларининг баъзилари келтирилган.

Фото: Corbis

Фото: Corbis

Ёмон кайфиятнинг сабабларини аниқланг

Бунга балки яқин кишингиз билан жанжаллашиб қолганингиз ёки соғлиғингиз ёмонлашгани, ё бўлмаса, ишдаги қандайдир муаммо сабаб бўлгандир? Буни албатта аниқлаб, мавжуд муаммони бартараф қилинг.

Тўйиб ухланг ва дам олинг

Ҳаёт мураккаб вазиятларга тўла бўлса-да, баъзан ўзингизга дам бериб туришга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, ёмон кайфият депрессияга айланиб кетиши мумкин.

Оддий кундалик ҳаётдан қувонч қидиринг

Кундалик югур-югурдан бир лаҳзага тўхтаб, атрофингизга боқинг: оппоқ қорга бурканган табиатнинг гўзаллиги, қорбўрон ўйнаётган болаларнинг беғубор кулгуси. Тонгги тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олинг. Бу — сизнинг ҳаётингиз! Яшаш нақадар яхши!

Янги хобби орттиринг

Инглиз тили, тикувчилик, рақс ёки ҳайдовчилик курслари — буларнинг барчаси ёмон кайфият билан курашишда энг яхши ёрдамчилар. Янги билимлар орттириш жараёнида барча ташвиш ва қайғулар иккинчи даражага тушиб қолади.

Ёдингизда тутинг, ҳаёт уни ёқимсиз нарсалар ва ёмон кайфиятга сарфлаш учун жуда қисқалик қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди