Исроил қўшини барча фронтларда куч ишлатишга тайёр. Бундай баёнот билан Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Ғазо сектори яқинида жойлашган Сдерот шаҳридаги маросимда сўзга чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
28 январь, чоршанба куни Ливан чегарасига яқин жойда Исроил қўшини машиналари яқинида танкка қарши ракета портлатилди. 27 январь, сешанба куни эса Сурия ҳудудидан Исроилнинг шимолий туманларига иккита ракета отилди.
«Айни пайтда Исроил қўшинлари шимолдаги воқеаларга жавоб қайтармоқда. Шимолий чегарада бизга таҳдид қилишга уринадиганларга бу ерда, Сдерот яқини – Ғазо секторида нима содир бўлганларини эслашни маслаҳат бераман», – деди Нетаньяху. «ҲАМАС ташкил топганидан буён жиддий зарба олди. Бизнинг қўшин эса барча фронтларда куч билан ҳаракат қилишга тайёр», – деб таъкидлади у.
Изоҳ (0)