Жанубий Корея КХДРнинг 2010 йилда Сеул томонидан Пхеньянга нисбатан жорий этилган ўзаро музокараларни янгилашга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича талабини рад этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ҳукуматимиз Шимолни музокаралар столи атрофига ўтқазиш учунгина қўйилган шартларга нисбатан чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқмайди. Бу чоралар КХДР бизнинг ҳукуматимиз билан музокаралар асосида ечиши керак бўлган масала ҳисобланади», − деди Жанубий Кореянинг бирлашиш ишлари бўйича вазирлиги вакили Лим Бён Чхол.
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада КХДР 2010 йилда жорий этилган санкцияларни бекор қилиш талаби билан чиққан ва буни икки мамлакат ўртасида олий даражадаги музокараларни ўтказиш учун керакли ҳаракат деб атаган.
Изоҳ (0)