Хитойнинг Alibaba интернет-дўкони ўз мижозлари сонини 2 миллиардга етказмоқчи. Бу ҳақдда Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида компания раҳбари Жек Ма маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Хитой концернининг 2013−2014-молиявий йилдаги фойдаси 8,4 миллиард долларни ташкил этган. Компаниянинг 50 ёшли асосчиси Bloomberg версияси бўйича Осиёнинг энг бой кишиси деб топилган. Унинг бойлиги 28,6 миллиард долларга баҳоланган.
Alibaba Group савдо майдончалари 231 миллион фаол харидорларга эга. Бу Хитой аҳолисининг қарийб 1/5 қисмини ва маҳаллий харидорларнинг 40 фоизини ташкил этади. 2014 йилнинг сентябрь ойида Alibaba жаҳон тарихидаги энг йирика акция тарқатилишини амалга ошириб, акциялар сотилишидан 25 миллиард доллар ишлади.
Изоҳ (0)