АҚШда бўлиб ўтган кимошди савдосида «Титаник» кемаси ҳалокатидан омон қолган йўловчилардан бирининг мактуби қарийб 12 минг долларга сотилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Мактуб учун 11 875 минг доллар таклиф қилган харидорнинг шахси маълум қилинмаган. 1912 йил май ойида ёзилган мактубнинг муаллифи бой одамлар учун тикиладиган кийимлар дизайнери Люсил Дафф-Гордон бўлган. У, эри ва ян 10 киши 40 кишилик қайиқда қутулиб қолган.
Матбуот ушбу қутқарув воситасини «Пул қайиғи» деб атаган. Дафф-Гордоннинг эри эса қайиқни тезроқ чўкаётган кемадан ажратишлари учун экипаж аъзоларини сотиб олганликда айбланган. Бироқ кейинчалик улардан айблов олиб ташланган.
Изоҳ (0)