Apple компанияси раҳбари Тим Кук 2014 йил якунлари бўйича 9,2 миллион доллар ишлагани маълум бўлди. Ходимларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотлар компания расмий сайтига чиқарилган, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Компания раҳбари ўтган йилда 1,7 миллион доллар маош олган бўлса, 6,7 миллион доллар миқдорида бонусларга эга бўлган. Қолган 770 минг доллар турли қоплама пуллари, жумладан пенсия ўтказмаларига кирган.
Шу тариқа, Кукнинг даромади 2013 йилга қараганда 2 мартадан кўпроқ (аввалги йил 4,2 миллион доллар бўлган) миқдорга ошган. Шунга қарамай, бош директор компания топ-менежерларидан камроқ пул ишлаган.
Жумладан, Кукка бевосита бўйсунувчи улгуржи тармоқларга жавобгар вице-президент Анжела Андерс 73 миллион доллар, молиявий директор Лук Маэстри 14 миллион доллар, интернет-хизматларга масъул вице-президент Эдди Кю 24 миллион доллар ишлаган.
Изоҳ (0)