Австралиянинг Мельбурн шаҳрида давом этаётган теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб боряпти, деб хабар беради «Stadion.uz».
Эркаклар ўртасидаги асосий тўр баҳсларида мағлубиятга учраган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин жуфтлик мусобақасида ҳам ўз иштирокини якунлади.
Денис Истомин қозоғистонлик Андрей Голубев билан бирга илк даврада австралиялик теннисчилар тандеми — Танаси Коккинакис ва Ник Киргиосдан 6:3, 2:6, 6:2 ҳисобида устун келган эди.
Бироқ иккинчи даврада Истомин ва Голубев хорватиялик Иван Додиг ҳамда бразилиялик Марсело Мело жуфтлигига 2:6, 6:3, тай-брекда 6:7(3:7) ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, Истомин Australia Open чемпионатидаги иштирокини омадсиз якунлади.
Изоҳ (0)