Япон компанияси 2035 йилгача сувости шаҳрини қурмоқчи
Япониянинг Shimizu компанияси ўзининг Ocean Spiral деб номланган автоном сувости шаҳрини қуриш лойиҳасининг тафсилотларини ошкор қилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Лойиҳага биноан, шаҳарнинг катта қисми Blue Garden деб номланган диаметри 500 метрдан иборат шарда жойлашади. Унинг ичида турар-жой бинолари, дам олиш зонаси, ресторанлар, илмий-тадқиқот маркази ва анъанавий шаҳар инфратузилмасининг бошқа кўплаб элементлари жойлаштирилади. Шаҳар 2035 йилдан иш бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар