Сирдарё вилоятида деҳқон хўжалиги ташкил қилиш истагида бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига 271 гектар ер ажратиб берилди, деб хабар беради «Uz24.uz» «Халқ сўзи» газетасига таяниб.
Қайд этилишича, 1167 нафар йигит-қизнинг ҳар бири 0,10 — 0,30 гектардан экин майдони эгаси бўлган. Улар, асосан, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланади. Уларга деҳқон хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйишларида ҳудуддаги фермерлар ҳам яқиндан кўмак бермоқда.
Деҳқон хўжаликлари ташкил этган йигит-қизларга меҳнат дафтарчалари очилди. Айни чоғда улар ўзлари истаган банкда ҳисоб рақамига ҳам эга бўлмоқда.
Изоҳ (0)