2015 йилнинг 21 январь куни «Ўзавтойўл» ДАК раҳбарияти ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасидаги умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларининг маҳаллий аҳамиятда бўлган қисмларини тўла таъмирлашга тааллуқли лойиҳалар муҳокама этилди. Бу ҳақда «Ўзавтойўл» ДАК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жаҳон банки томонидан кўзда тутилаётган лойиҳага кўра, биринчи босқичда Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг маҳаллий аҳамиятга молик бўлган 158 км қисмидаги 20 та участкасида тўла таъмирлаш олиб борилиши мўлжалланмоқда. Иккинчи босқичда эса худди шу тоифадаги автомобиль йўлларининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги қисмлари тўла таъмирланиши кўзда тутилган.
Мулоқот давомида шунингдек, «Ўзавтойўл» ДАК тармоқлар бўйича ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Компания раиси А.Абдувалиев бу каби ўзаро амалий музокаралар фойдали эканлигини таъкидлаб, икки томонлама ҳам манфаатли эканини таъкидлади.
Жаҳон банки миссиясининг транспорт бўйича катта мутахассиси Мустафо Бенмаамар бошчилигидаги меҳмонлар ҳам ўз навбатида илиқ кутиб олингани учун миннатдорчилик билдириб, келгусидаги мазкур лойиҳалар доирасидаги фаол ҳамкорликка умид билдирди.
Изоҳ (0)