Навоий шаҳрида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Президент раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
«Қарийб 8 миллиард сўм эвазига реконструкция қилинган марказимиз энг сўнгги тиббий жиҳозлар билан таъминланди, — деди вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Бахтиёр Бозоров. — Хусусан, бўлимларга замонавий тиббий текширув аппаратлари ва бошқа ускуналар ўрнатилди. Яқинда яна 3 миллион АҚШ долларилик жиҳозлар келтирилади».
Айни кунларда марказнинг маслаҳат поликлиникаси, терапия бўлими ишлаб турибди. Ҳадемай жарроҳлик бўлими фойдаланишга топширилади. Шунда бу ерда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари сони 50 нафарга кўпайиб, 200 га етади.
Изоҳ (0)