15 июндаги қўшма декларацияни амалга ошириш бўйича Бутункорейс қўмитасининг Шимолий Кореядаги вакили барча ватандошларни Корея яриморолининг Шимоли ва Жанубини бирлаштириш йўллари бўйича КХДРнинг мурожаатини қўллаб-қувватлашга чақирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қўмита вакилининг қайд этишича, барча корейслар, жумладан, ишбилармонлар, сиёсатчилар, маданият арбоблари ва руҳонийлар агар ҳақиқатан ҳам миллий тинчликка ва бир неча ўнйиллик тарқоқликдан кейин мустақил равишда бирлашишига эришишни истаса ушбу мурожаатни қўллаб-қувватлаши лозим.
Шимолий Корея вакили Корея озод қилинишининг 70 йиллигини нишонлаш учун улкан фестиваль уюштиришни таклиф қилиб, Шимолда ва Жанубда мафкуравий, сиёсий ва диний қарашлардан ҳоли бўлган ватанпарварлик шиорлари билан ватанни бирлаштириш бўйича митинглар ўтказишга чақирган.
Изоҳ (0)