Tesla Motors компаниясининг Model S P85D спорткари Палм-Бич (АҚШ)да бўлаётган 1/4 мил масофадаги пойгаларда иштирок этди. Бу ҳақда «Geeky-gadgets.com» ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Пойга вақтида Элон Маск компаниясининг автомобили бу масофани 11,6 сонияда босиб ўтди ва электромобиллар ўртасида жаҳон рекордини ўрнатишга эришди.
Электромобил 100 км/соат тезликка эришиш учун 3,1 сония вақт сарфлади. Бу автомобиль ҳақида берилган маълумотлардан 0,1 сонияга тездир.
Қуйида рекорд қайд этилган видеони кўришингиз мумкин:
http://www.youtube.com/watch?v=kG6veF_34QE
Изоҳ (0)