Apple компанияси фойдаланувчи нигоҳини кузатиб турувчи технологияга патент олди. Бу операцион системани «визуал» бошқариш имконини беради, деб хабар беради «Kun.uz» Apple Insider ахборотига таяниб.
Хабарда ёзилишича, бу технология кўз ҳаракатини кузатиш ҳамда бу орқали ҳар хил ҳаракатларни, мисол учун, курсорни ҳаракатга келтириш имконини яратади.
Apple’нинг бу технологияси имконияти чекланган инсонлар учун компания маҳсулотларидан фойдаланишни қулайлаштиради, шунингдек, янги технология Apple TV ривожланишида ҳам муҳим ўрин эгаллаши мумкин.
Изоҳ (0)