Яқинда ўзбекистонлик клипмейкер Баҳодир Йўлдошев ўзининг Facebook’даги саҳифасига россиялик хонанда Нюшанинг «Цунами» номли қўшиғига клип ишлаш жараёни тасвирланган фотосуратларни жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Клип 2014 йил кузида Америкада суратга олинган. Клипнинг асосий қисми чўл ҳудудидаги рақслардан иборат. Бош эркак ролини Rihanna ва Beyonce сингари жаҳон юлдузлари билан ишлаган америкалик раққос G Medison ижро этган. Ушбу клип бир неча ойдан буён Россиянинг деярли барча хит-парадларида етакчилик қилаётгани қайд этилган.
Видеоклип Нюшанинг «Вою на луну», «Не перебивай», «Вибират чудо» ва «Више» клипларини суратга олган Баҳодир Йўлдошев томонидан ишланган. 1974 йилда Тошкентда туғилган клипмейкер Шаҳзода, Сўғдиёна, А-Студио, Максим, Нюша сингари таниқли хонандалар билан ишлаган.
Изоҳ (0)