«Очлик ўйинлари» фильмлари орқали танилган актриса Женнифер Лоуренс «Чўкиш» деб номланган фильмда иштирок этиш учун шартнома имзолади, деб ёзади «Сегодня.ua».
Франциялик ғаввос аёл Одри Местре ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи биографик фильмга «Очлик ўйинлари»ни суратга олган Фрэнсис Лоуренс режиссёрлик, Жеймс Кэмерон продюсерлик қилади.
Одри Местре 90 йилларда денгизнинг чуқур жойларига тушиб, кўплаб дунё рекордларини ўрнатган. 2002 йилда у чуқур сувга шўнғиш бўйича навбатдаги рекордни ўрнатишга уриниш чоғида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)