Франциянинг Эро департаментида беш нафар россиялик террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўришда гумон қилиниб қўлга олинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қўлга олинган шахсларнинг ёши 24 дан 37 гача бўлиб, уларнинг келиб чиқиши Шимолий Кавказга бориб тақалади.
Қайд этилишича, кейинроқ россияликлар қўлга олинган Безе шаҳридаги стадион яқинидан портловчи ускуна топилган. Ушбу топилма ва қўлга олинган россияликлар орасида алоқа бор ёки йўқлиги маълум эмас.
Изоҳ (0)