Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси катта инспектори, подполковник Мансур Рихсиев бир кунда ўртача 2000 киши томонидан белгиланган тезлик талаблари бузилишини маълум қилди, деб хабар беради «Kun.uz» «Ўзбекистон овози» газетасига таяниб.
«Айримлар учун арзимас бўлиб кўринган қоидабузарликлар мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин, — деди подполковник Мансур Рихсиев. — Масалан, белгиланган тезлик талаблари бузилишини олайлик. Агар ЙҲХ Бош бошқармасига келаётган маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, бир кунда ўртача 2000 киши ана шу қоидабузарликни содир этади. Бу кичик рақам эмас», — деди подполковник.
Маълумот учун, белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларини бузганлик учун жарималар миқдори энг кам иш ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригача этиб белгиланган. 2015 йил 20 январь ҳолатига кўра, бу 118,4 минг сўмдан 1,184 миллион сўмгачани ташкил этади.
Изоҳ (0)